Шаҳар-туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида карантин қоидаларига риоя қилиб, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фуқароларни қабул қилиш бошланди
Маълумки коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 3 апрель кунидан бошлаб вилоятимиздаги шаҳар-туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилиб, фуқаролар содир этган қоидабузарликлари учун белгиланган жарималарни тўлаш онлайн тартибда амалга ошириш тизими йўлга қўйилган эди.
20 апрель кунидан бошлаб туман ва шаҳарларда маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан фуқароларни қабул қилиш бошланди. Фақат фуқароларни қабул қилиш зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Фуқаролардан маъмурий амалиёт инспекторларига мурожаат қилишганда карантин қоидаларига қатьий амал қилишлари, тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.
Ҳурматли фуқаролар!
Маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан фуқароларни қабул қилиш фақат зарур ҳолларда амалга оширилишини эслатиб ўтамиз. Зарур бўлмаган ҳолларда ЙХХБга келмасдан, қоидабузарликлар учун жарималарни тўлашни уйдан чиқмаган ҳолда онлайн тартибда амалга оширинг. Карантин қоидаларига амал қилинг ва уйда қолинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати