17 Октябр 2020 йил
1422
Фарғона вилоятида 17 октябрдан бошлаб ниқоб режимининг бузилиши фото ва видео ёзиш мосламалари ёрдамида қайд этишни бошлади
Республикамизда биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйди.
Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ушбу баённомани эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.
Карантин қоидаларига амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати