Россия Федерациясига чипта олиб беришни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 2 июль куни С.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг март ойида номаълум шахс ишончига кириб, ўзи ва танишларига Россия Федерациясига бориш учун арзон нарҳда авия чипта сотиб олиб беришини айтиб, 5.600 АҚШ доллар пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлмии томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Р. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати