26 Сентябр 2020 йил 806

Фарғонада қоидабузарликларини аниқловчи янги қурилмалар ишга туширилди

Фарғона вилояти ИИБ томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги сохасига замонавий техниклар жорий этиш давом этмоқда.Мақсад - йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлашда инсон омилини камайтиришдир. Ана шундай қурилмалардан яна бири Қува туманида ишга туширилди.

Ушбу қуриламалар йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган қоидабузарликлар яъни “Тўхташ ва тўхтаб туриш” қоидаларига амал қилмаган транспорт воситаларини онлайн тарзда аниқлайди. Туманда ўрнатилган фотовидео фиксация қуриламаси орқали бир кунда 115 та ана шундай қоидабузарликлар қайд этилди.

Яқин кунларда ушбу замонавий техникалар вилоятнинг Риштон, Тошлоқ, Сўх, Ўзбекистон ва Бувайда туманларида ҳам ишга туширилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Оилавий бюджетингизга зарар келтиришни истамасангиз йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахюорот хизмати

Text to speech