Риштонда ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга олинди
Риштон тумани. Фуқаро И.Н. ИИБга мурожаат қилиб, 03 апрель куни Минор кўчасида жойлашган “Деҳқон” бозорида номаълум шахс катмони ичидан 300.000 сўм нақд пул ва нарҳи 1.500.000 сўмлик “Redmi” ҳамда нарҳи 1.900.000 сўмлик “Samsung Galaxsy J3” русумли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Э.М. содир этганлиги аниқланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати