12 Май 2020 йил 367

Риштонда “Тicо” русумли автомашинани алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Риштон тумани. Туманда яшовчи Ў.Ж. таниши Н.П.нинг ишончига кириб, унга тегишли “Тicо” русумли автомашинани 2.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, автомашина пулларини бир ой муддат ичида беришга ваъда қилиб, автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги Жиноят кодексига асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech