6 Апрел 2020 йил 748

Риштонда содир бўлган автоҳалокат бир фуқарони умрига зомин бўлди

Риштон тумани. 02 апрель куни М.Х. "Tico" русумли автомашинасида Қуйи-Авазбой маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, йўл четида тўхтаб турган “Labo” русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган. Оқибатда "Tico" автомашина йўловчиси М.Х. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. 

 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech