8 Май 2020 йил 392

Риштонда “Lasetti” русумли автомашинадан ўғирлик содир қилган шахс аниқланди

Риштон тумани. 27 март куни Т.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, Минор кўчасида жойлашган супермаркет олдида турган “Lasetti” русумли автомашинаси эшигини очиб, салонида бўлган 9.928.000 сўм пулларни номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Б.Х. содир этганлиги аниқланди.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси амалдаги Жиноят кодексига асосан юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech