30 Апрел 2020 йил 439

Риштонда хонадонга ўғирликка тушган шахс аниқланди

Риштон тумани. Жаҳонобод маҳалласида яшовчи У.О. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадонига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, нархи 760.000 сўмлик, 5 дона товуқлари ва ётоқхонасидан нархи 2.500.000 сўмлик “SAMSUNG J6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси  томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Э.Ш. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech