26 Май 2020 йил
372
Риштонда фирибгарлик жиноятини содир қилиб, яшириниб юрган шахс ушланди
Риштон тумани.Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган У.З. 23.05.2020 йилда Риштон тумани ҳудудида қўлга олинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати