13 Май 2020 йил 360

Риштонда “Cobalt” велосипедчини уриб юборди

Риштон тумани. 28 апрель куни М.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани Қипчоқ қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипедчи Э.Х.ни уриб юбориши оқибатида Э.Х. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech