Риштон туманида вояга етмаган шахс хонадонга ўғирликка тушди
Риштон тумани. 17 март куни Янги-Бўжай МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Қ.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 март куни номаълум шахс хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 2.300.000 сўмлик “Redmi Note 9 C” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Н.И. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати