16 Октябр 2020 йил
811
Риштон туманида вояга етмаган пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди
Риштон тумани. 14 октябрь куни фуқаро Т.В. “Газ-53” русумли автомашинасини Бўжай МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган вояга етмаган пиёда Д.М.ни уриб юбориши оқибатида, Д.М. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати