20 Июн 2020 йил 380

Риштон туманида “Ваз-2101” русумли автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган шахсни уриб юборди

Риштон тумани.08 июнь куни Т.М. бошқарувида бўлган “Ваз-2101” русумли автомашинасини Амиробод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмига чиқиб юборган велосипедчи вояга етмаган З.Б.ни уриб юбориши оқибатида З.Б. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин.                                              

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech