Риштон туманида уч бош қорамолларни ўғирлаган шахслар ушланди
Риштон тумани. 20 январь куни Оқ олтин МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ю.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 январь кунидан 20 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасидан нарҳи 20.000.000 сўмлик уч бош қорамолини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ш., Х.Д., ва А.Қ.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати