1 Феврал 2021 йил 473

Риштон туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда бевақт вафот этди

Риштон тумани. 30 январь куни вилоят фуқаро Х.А. “Tico” русумли автомашинасини Юқори Авазбой МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган пиёда Б.А.ни уриб юбориши оқибатида, Б.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech