10 Октябр 2020 йил 310

Риштон туманида “Соbalt” автомашинани танишига 10.400 АҚШ долларига сотиб, номига расмийлаштириб бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Риштон тумани. 2018 йилнинг февраль ойида Қ.Ў. таниши М.И.нинг ишончига кириб, тегишли банк томонидан кредит эвазига гаровга қўйилган “Соbalt” русумли автомашинани 10.400 АҚШ доллар эвазига сотиб, белгиланган муддатда кредит тўловларини тўлашини ва номига расмийлаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пул маблағларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech