23 Апрел 2021 йил
388
Риштон туманида “Сobalt” автомашина ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди.Қурбон бор
Риштон тумани. 21 апрель куни фуқаро Х.И. “Сobalt” русумли атомашинасини Бўстон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипед кесиб ўтаётган Қ.У.ни уриб юбориши оқибатида, Қ.У. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати