Риштон туманида қаровсиз қолдирилган телефон аппарати ўғирланди
Риштон тумани. Фуқаро Ў.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 август куни номаълум шахс Фаровонлик маҳалла ҳудудида жойлашган ошхона олд томонидаги сўри устида қаровсиз қолдирилган нархи 2.000.000 сўмлик “Redmi-7” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ю.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати