5 Декабр 2020 йил 385

Риштон туманида “оғу” сотган фуқаро қўлга олинди

Риштон тумани. 01 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Юқори Авазбой МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Х.У. Зохидон МФЙ ҳудудида бир дона полителин парчасига ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 150.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech