23 Октябр 2020 йил
502
Риштон туманида “Nexia” автомашинаси “Gmindi” электр скутер билан тўқнашди.Қурбон бор
Риштон тумани. 20 октябрь куни фуқаро И.Ф. “Nexia” русумли автомашинасини Дўтир қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, “Gmindi” электр скутерда қатнов қисмини кесиб ўтаётган М.Д.ни уриб юбориши оқибатида, скутер ҳайдовчиси М.Д. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати