25 Август 2020 йил 347

Риштон туманида “Nexia-2” автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олди

Риштон тумани. 12 август куни фуқаро Э.Э. бошқарувидаги кул ранг “Nexia-2” русумли автомашинасини Фарғона кўчасида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Х.И. бошқарувидаги оқ рангдаги “Nexia-2” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида Э.Э. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинада бўлган йўловчи У.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech