14 Октябр 2020 йил 616

Риштон туманида “Nexia-2” автомашина тиркамасида бўлган бир нафар фуқаро вафот этди

Риштон тумани. 12 октябрь куни И.У. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Пастки-Бешкапа қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, тиркама автомашинага уланган жойидан чиқиб, йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатда, тиркамада бўлган йўловчи М.С. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, тиркамада бўлган Х.Р. тан жароҳати олиб билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов  ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech