Риштон туманида “Matiz” русумли автомобили олиб қочилди
Риштон тумани.26 апрель куни 32 ёшли М.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 18:30 ларда М.Топволдиев кўчасида эшиклари қулфланмаган, калити ўзида очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Матиз” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб, воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноятни фош этиш юзасидан, вилоят ИИБ ЖҚБ, 2-минтақавий худуд ЖҚБ, Риштон туман ИИБ ЖҚБ, ҲПГ ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 42 ёшли Ш.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Транспорт воситаси Бағдод тумани Ултарма МФЙ ҳудудида жойлашган чойхона олдида тегишли давлат рақами сохта давлат рақамига алмаштирилган ҳолда топилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати