8 Январ 2021 йил 471

Риштон туманида “Matiz” автомашинасини олиб қочган шахс “Damas” автомашинаси билан тўқнашди

Риштон тумани. 07 январь куни соат 12:00 ларда Й.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Чиннигарон МФЙ ҳудудида яшовчи Х.И.ни яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда калити билан қолдирилганидан фойдаланиб, “Matiz” русумли  автомашинасини олиб қочиб, Дутир МФЙ ҳудудида автомашина бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.Х. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида Й.А. ва М.Х.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми  (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз мулкимизга эътиборли муносабатда бўлайлик, автомашинангизни эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирманг.

Огоҳлик ҳеч қачон зиён қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech