14 Июл 2020 йил
381
Риштон туманида “Matiz” автомашинаси билан дарахтга урилган ҳайдовчи вафот этди
Риштон тумани. 12 июль куни фуқаро А.А. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Меҳнатобод қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи А.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати