24 Феврал 2021 йил
433
Риштон туманида “Malibu” автомашинаси велосипед билан тўқнашди
Риштон тумани. 22 февраль куни фуқаро Ҳ.А. “Malibu” русумли автомашинасини Тўқимачилар кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юбориши оқибатида, Ў.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати