Риштон туманида “Isuzu” русумли автомашина аккумляторларини ўғирлаган шахслар аниқланди
Риштон тумани. 26 июль куни Жалаер МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 25 июль кунидан 26 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “Isuzu” русумли автомашинасига ўрнатилган нарҳи 900.000 сўмлик икки дона аккумуляторларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни З.И ва Б.С.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати