Риштон туманида “HYUNDAI” русумли экскватор билан “Сobalt” автомашинаси тўқнашди
Риштон тумани. 2020 йилнинг 22 сентябрь куни Т.И. бошқарувидаги “HYUNDAI” русумли экскваторида Темирйўл 2 кўчасидаги маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олиш учун ҳаракатни амалга ошириши натижасида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Т. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида, “Сobalt” йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқазилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани. ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати