Риштон туманида хонадонининг омборхона ва том қисмида “оғу” сақлаб келаётган шахс аниқланди
Риштон тумани. 17 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пастки Булоқбоши МФЙ ҳудудида яшовчи Т.М.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхона ва том қисмида целофан пакетга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси сақлдаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати