Риштон туманида харидорнинг 100 минг сўмлик пули қалбаки бўлиб чиқди
Риштон тумани. 08 декабрь куни А.С. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 декабрь куни номаълум шахс тегишли МЧЖ дорихонасига қарашли Янги Бўжай МФЙ ҳудудида жойлашган шахобчасига келиб, жами 24.000 сўмлик дори сотиб олиб, 100.000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулни бериб, номаълум томонга қочиб яширинганлигини билдирган.
Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизасининг хулосасига кўра, тақдим қилинган бир дона серия-рақамли 100.000 сўмлик купюра рангли принтер ёрдамида ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Т.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
.