Риштон туманида икки нафар аёлларнинг номига кредит олиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Риштон тумани. 2020 йилнинг 21 ноябрь куни Ҳ.Ж. М.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, алдаб, унинг номига А.Темур кўчасида жойлашган кредит дўконидан жами нархи 6.860.000 сўмлик бир дона “Asus” русумли ноутбукни олиб, тўловларни қилмасдан сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 08 декабрь куни Ҳ.Ж. такроран, алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан, У.Ш. исмли аёлнинг номига Рошидоний кўчасида жойлашган кредит дўконидан жами нархи 5.835.000 сўмлик бир дона “Artel 12 Baraka” русумли кондиционерини олиб, тўловларни қилмасдан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаолиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати