Риштон туманида фуқаро 14.402.400 сўмлик маиший техника буюмларини кредитга олиб бериб, фирибгарларга алданди
Риштон тумани. 2020 йил 28 август куни Ж.М. ва М.М. исмли аёллар бир гуруҳ бўлиб,М.Қ.нинг ишончига кириб, белгиланган муддатларда кредит тўловини тўлаб боришини айтиб, номига Учариқ МФЙда жойлашган кредит савдо дўконидан нарҳи 14.402.400 сўмлик маиший техника буюмларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маиший техника буюмларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати