25 Июл 2020 йил
406
Риштон туманида ўғирлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга олинди
23 июль куни Риштон тумани жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган С.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати