28 Июл 2021 йил 384

Риштон туманида фирибгар аёллар қўлга олинди

 

Риштон тумани. 18 июль куни У.Т исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум аёллар савдо қилаётган савдо растасига келиб уни ишончига кириб, 200 АҚШ доллар ва 475.000 сўм пулларини олиб, жами нарҳи 500.000 сўмлик турли хилдаги кийим-кечак маҳсулотларини бериб, қолган келишилган кийим-кечакларни ташқарида шерикларини машинаси турганлигини, қолганини олиб кириб беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Д. ва Ж.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech