7 Сентябр 2020 йил
390
Риштон туманида “Damаs” ҳайдовчиси қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди
Риштон тумани. 02 сентябрь куни фуқаро Э.Д. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаси Чек Жалаер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юбориши оқибатида Ў.М. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати