Риштон туманида дала майдонида қаровсиз қолган 2 бош қора молларни ўғирлаган шахс аниқланди
Риштон тумани. 04 июль куни фуқаро Т.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 июль кунидан 04 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 10.000.000 сўмлик 2 бош қора молларини яширин равишда ўғирлаганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган И.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати