Риштон туманида босқинчи қўлга олинди
Риштон тумани. 11 декабрь куни соат 02:00 дан соат 03:00 ларга қадар бўлган вақт оралиғида Х.А. ўзгани мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, юзини ниқоб билан тўсиб Бўстон МФЙ ҳудудида яшовчи Н.Қ. исмли аёлни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, қўлидаги кишини соғлиғи учун амалда шикаст етказиш мумкин бўлган пичоқни бўйнига тираб, қўрқитиб, бир дона, нархи 1.500.000 сўмлик кўк рангли шиша кўзли тилла зиракни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати