4 Май 2021 йил 357

Риштон туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахс фош бўлди

Риштон тумани. 25 апрель куни Қ.С. ИИБга мурожааат қилиб, унда 22 апрель кунидан 23 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалик дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 7.500.000 сўмлик бир бош қора молини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаситомонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ё.Н. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

 

 

 

Text to speech