24 Июл 2021 йил 327

Риштон туманида автомашина олиб беришни айтиб фуқаронинг 3.500 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Риштон тумани. 2019 йилнинг ноябрь ойида Ғ.Р. Э.А.нинг ишончига кириб,  автомашина олиб беришини айтиб, 3.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech