16 Ноябр 2020 йил 385

Риштон туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаб бермоқчи бўлиб фуқародан пул олган шахс жавобгарликка тортилди

Риштон тумани. 04 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Ё. 2 йил 6 ой муддатга автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган Т.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, 800.000 сўм эвазига, танишлари орқали белгиланган муддат ўтганидан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаб беришини айтиб, пора беришга далолат қилиб, жабрланувчидан 800.000 сўм пулларни Бўжай қишлоғида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech