5 Октябр 2022 йил 403

Риштон туманида 5 бош қорамолларни пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Риштон тумани.2022 йилнинг март ойида Ғ.И Т.А.ни яшаш хонадонига келиб, уни ишончига кириб, беш бош қорамолларини 23.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини 2022 йилнинг сентябрь ойида беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган чорва молларани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech