9 Июл 2021 йил 344

Риштон туманида хонадон томорқасида “оғу” етиштираётган шахс аниқланди

Риштон тумани. 02 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Минор МФЙ ҳудудида яшовчи В.Д.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 14 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech