Риштон тумани тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди
Риштон тумани.10 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Даштпандигон маҳалла ҳудудида яшовчи А.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 4 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати