31 Май 2021 йил 791

Риштон туманида ЙПХ ходимига фуқаро пора бераётган вақтда ушланди

Жорий йилнинг 08 май куни Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э. томонидан фуқаро И.М.га нисбатан “ВАЗ-2102” русумли автомобилни ҳужжатларсиз бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган эди.

Шундан сўнг, фуқаро И.М. Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э.га ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига 600.000 минг сўм миқдордаги пуллар пора таклиф қилган.

Ходимнинг раҳбариятга билдиргиси асосида шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва ИЖҚК Департаментининг Риштон тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.М. Риштон тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори М.Э.га 500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Риштон тумани прокуратурасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech