26 Июл 2022 йил
529
Қидирувдаги шахс қўлга олинди
Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ва бошқарма ППХ ва ЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-гурух ходимлари тун тадбирлари давомида Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати