15 Сентябр 2022 йил 373

Қидирувдаги эркак ва аёл қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув бўлими ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.З исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Т.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech