22 Март 2021 йил 1776

РАСМИЙ БАЁНОТ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Тиббиёт ходимлари иштирокида жанжал(Фарғона, Наркология)» сарлавҳали видеохабар вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Хабарингиз бор, бундан аввал интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган «Дахшат Фарғонада ваҳшийлик» сарлавҳали видеохабарда келтирилган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказилганлигини, унга кўра фуқаролик кийимидаги шахс ИИО ходими эмаслигини, тиббиёт ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини тўғрисида маълумот берган эдик.

Шу ўринда наркология диспанцерида тиббиёт ходимлари ва блоггерлар иштирокидаги ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув тайинланганлигини, якуни бўйича ҳар битта ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз.

Яна бир бор фуқаролардан интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилаётган салбий кўринишдаги маълумотларга ҳуқуқий муносабат билдирилмасдан туриб, турли ноўрин хулосаларга бормасликларини сўраб қоламиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech