5 Июл 2022 йил
1136
Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида “Профилактика инспектори пора сифатида балиқ олётган эмиш” сарлавҳали видеохабар тарқатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинганлигини, видеотасвирда келтирилган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланганлигини, текширув якунига кўра ҳолатга ойдинлик киритилиб, прокуратура органларига тақдим қилинишини маълум қиламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати