РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Илгари Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани «Шўрсув» саноат зонасида жойлашган “ALBUS” гипс ишлаб чиқарувчи заводнинг иш юритувчиси А.Т. ва 20 га яқин ишчилари томонидан олдиндан тил бириктириб фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, шунингдек намойишлар ўтказиш тартибини бузганлик учун, заводнинг жами 7 нафар ишчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 201-моддалари билан қонуний таъсир чоралари кўрилгани ҳақида хабар берган эдик.(https://t.me/fviib_uz/10702)
Мазкур қоидабузарлик тасвирланган видеолавҳа Olimjon Haydarov Телеграм канали орқали гўёки бошқа заводларда газ тақчиллиги йўқлиги, бу масалага мансабдор шахсларнинг алоқадорлиги ва ўнг минглаб ишчилар ишсиз қолаётганлиги важ қилиб, ҳақиқатга мос бўлмаган изоҳлар билан тарқатилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида жорий йилнинг 11 декабрь куни фуқаролар А.Т., Д.Н., У.Т. ва О.С.лар ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари улар ишлаб келаётган завод ҳудудига ўзини блогер-журналист Олимжон Хайдаров деб таништирган фуқаро келиб, завод газ тармоғидан узилганлиги сабабли, тез орада ёпилиб фаолияти тўхтатилиши, оқибатда ишчилар ишсиз ва маошсиз қолишлиги ҳақида айтиб, уларга заводда тўпланиб, норозилик намойишини уюштириб, бу ҳақда видео мурожаат қилишларини, шундагина завод қайтиб газ тармоғига уланиши мумкинлигини ва бу борада у ёрдам бера олишини билдирган.
Бундан ташқари, иш материалларидан маълум бўлдики, О.Ҳайдаров намойишни қай тарзда видеога олишни ўргатганлигини, айрим иштирокчилар томонидан етарли даражада яхши гапира олмаганлиги, шунинг учун бошқалар гапириши кераклигини айтиб, намойиш қилганларни агрессив гапиришга ундаган, қайта дубллар орқали ушбу намойишни олдиндан режалаштиришда иштирок этган.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни эса бевосита ўзи иштирок этмасада, намойишни тасвирга олиш бўйича мутахассис билан гаплашиб, унинг ишларини ташкиллаштирган ҳамда тайёр видеоматериалларни ўзининг канали орқали тарқатган.
Юқоридаги аризачилар уларни қонун бузишга чорлаган ўзини Олимжон Хайдаров деб таништирган шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўрашган.
Мазкур ҳолат тўлиқ ўрганилиб, фуқароларнинг аризасида келтирилган важлар ва О. Ҳайдаровнинг ҳаракатлари ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, О. Ҳайдаров томонидан тарқатилган матнда бошқа заводларда газ ўчирилмагани, бу масалага мансабдор шахсларнинг алоқаси борлиги важ келтириб, ҳақиқатга мос бўлмаган ёлғон ахборот ҳам тарқатилган. Жумладан, «Шўрсув» ҳудудидаги "Knauf" корхонасининг табиий гази узилмаганлиги айтиб ўтилган, бунинг сабаби сифатида уни раҳнамоликка олинганлиги юзасидан асоссиз хабарлар тарқатган, лекин ҳақиқатда “Knauf” корхонаси жорий йилнинг 29 ноябрь кунидан бошлаб табиий газ олмаётганлигини газ корхоналари тасдиқлаган.Ушбу ҳаракати орқали жамоат тартибига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 13 декабрда Olimjon Haydarov Телеграм канали администратори, фуқаро О.Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201-моддаси (https://t.me/mjtk_uz/336) (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми ва 202 прим 2-моддаси (https://t.me/mjtk_uz/340) (Ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан маъмурий жаримага тортилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати